Шавкат Мирзиёев спорт таълими, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги янги объектларга ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев 5 март куни Тошкент шаҳрида барпо этилган Баҳодир Жалолов ихтисослаштирилган бокс спорт мактабини бориб кўрди. Олимпиада ва Осиё ўйинлари ғолиби, икки карра жаҳон ва уч карра Осиё чемпиони Баҳодир Жалолов Ўзбекистон спортининг байроқдори ҳисобланади. У кейинги йилларда профессионал боксда ҳам муваффақиятли қатнашиб келмоқда. Юртимизда бундай чемпионлар фаолиятини тарғиб қилиш, уларнинг намунасида ёш спортчиларни тарбиялашга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 14 мартдаги қарорига мувофиқ, шундай яна бир маскан – Бокс бўйича Баҳодир Жалолов спорт маҳорати мактаби ташкил этилди. Бу ерда халқаро даражадаги боксчиларни тайёрлаш, бунинг учун юқори малакали мураббий ва мутахассисларни жалб этиш, ўқув-машғулотларни халқаро стандартлар даражасида ташкил қилиш ҳамда илғ
Back to Top