Шавкат Мирзиёев Жиззах вилояти бўйича асосий вазифаларни белгилаб берди

9 апрель куни Зарбдор туманида Жиззах вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Президент Шавкат Мирзиёев бу мулоқот Рамазон ҳайити арафасида ўтаётганига урғу бериб, халқимизни ушбу улуғ айём билан табриклади. Барча ҳудудлардаги каби Жиззах вилоятида ҳам катта ўзгаришлар бўлаётгани қайд этилди. Сўнгги етти йилда вилоятга 5 миллиард доллар инвестиция жалб қилиниб, 2 минг 500 та янги корхона ишга тушган. Уларда 45 мингта доимий иш ўринлари яратилган. Тадбиркорлар сони 2 карра кўпайган. Қишлоқ хўжалигидан саноатга катта сакраш бўлган. Лекин ҳали фойдаланилмаётган имкониятлар, долзарб масалалар ҳам бор. Айрим туманларда аҳолини барқарор иш ва ойлик билан таъминлайдиган ўрта корхоналар кам. Вилоят саноатининг 80 фоизи 3 та тармоқ ҳиссасига тўғри келади. Етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми ер
Back to Top