Источник: Ozodlik Radiosi: Озодлик 5 июль куни Каттақўрғон шаҳар Ички ишлар бўлими т

Источник: Ozodlik Radiosi: Озодлик 5 июль куни Каттақўрғон шаҳар Ички ишлар бўлими тезкор вакили Санъат Умаров томонидан таҳқирланган аёл билан боғлиқ жараëнни кузатишни давом эттирди. Озодликда 4 июль куни эълон қилинган мақола ва видеотасвир ортидан бу воқеа юзасидан жиноий иш очилган ва иштирокчилар кўрсатма ва сўроққа олиб кетилган. 5 июль оқшомида воқеага илк бор расмий муносабат билдирган Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Санъат Умаров ишдан бўшатилгани ва унинг устидан жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди. Санъат Умаров вилоятга олиб кетилди Каттақўрғон шаҳар ички ишлар бўлимининг исми очиқланмаслигини сўраган мулозимининг Озодликка айтишича, 4 июль куни “Каттақўрғон милиция бўлимига олиб келинган аëллар қип-яланғоч қилиб таҳқирланди“ сарлавҳали мақола эълон қилинганидан бир неча соат ўтиб, Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармасининг шахсий таркиб бўйича махсус инспекцияси ва вилоят прокуратурасининг ходимлари келган. “Кеча келишган эди. Туни билан Санъат
Back to Top