Ислом Каримов уй қамоғида қолаëтган онасининг соғлиғи ëмонлашганини иддао қилди

Ислом Каримов уй қамоғида қолаëтган онасининг соғлиғи ëмонлашганини иддао қилди. 14 февраль куни Ўзбекистон марҳум президентининг тўнғич набираси¸ Лондонда яшаëтган кичик Ислом Каримов Тошкентда уй қамоғида сақланаëтган онасининг саломатлиги ëмонлашгани ва унга тиббий ëрдам кўрсатилмаëтганини иддао қилди. Шу муносабат билан Instagram орқали президент Мирзиëевга мурожаат қилган Ислом Каримов¸ ундан ўзи ва синглисини “эшитиш”ни сўради. Бундан олдинги ëзувларида Ислом Каримов онасининг янги раҳбарият олиб бораëтган ишларни қўллаб-қувватлашини таъкидлаб¸ бу лойиҳаларга молиявий кўмак беришга тайëрлигини билдирган эди. Ўзбекистон Бош прокуратураси¸ Ислом Каримовнинг 14 февраль кунги иддаосини “асоссиз” деб атади. Ўзи яшаëтган Лондонда севишганлар куни байрам қилинган 14 февраль куни Гулнора Каримованинг ўғли 26 яшар Ислом Каримов президент Шавкат Мирзиëевга мурожаат билан чиқди. Бу мурожаат Ислом Каримовга оид эканига ишониладиган Instagram саҳифасида эълон қилинди. Источник: Ozodlik Radiosi
Back to Top