Каттақўрғон милиция бўлимига олиб келинган аëллар қип яланғоч қилиб таҳқирланди. 4 июль куни Озодликка махсус юборилган видеота

Каттақўрғон милиция бўлимига олиб келинган аëллар қип яланғоч қилиб таҳқирланди. 4 июль куни Озодликка махсус юборилган видеотасвирда ўзи кўринмаëтган эркак киши камера қаратилган аëлни кескин ҳақорат билан кийимларини ечиб¸ қип-яланғоч бўлишга мажбурлайди. Кадр ортида тасвирга тушмаган яна бир аëлнинг айни-дўқ пўписа остида ечинишга мажбурланаëтгани овози эшитилади. Озодлик ўтказган суриштирув давомида¸ бу воқеанинг 3 июнь куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар Ички ишлар бўлимининг биносида бўлгани¸ аëлни қўрқитув ва босим билан ечинишга мажбурлаган шахснинг эса¸ ИИБ Жиноят қидирув бўлими терговчиси Санъат Умаров эканини аниқланди. Видеотасвирни Озодликка юборган Самарқанд ҳуқуқ тизими мулозими¸ бу аëлларнинг Каттақўрғон бозорида содир бўлган ўғрилик муносабати билан ушланганлардан эканини билдирди. Терговчи Озодлик билан суҳбатда, шундай воқеа бўлганини тан олди ва бу воқеа юзасидан вилоят прокуратураси жиноий иш очганини билдирди. Видеотасвирга туширилган таҳқир Озодликка юборилган видеотасвирда
Back to Top