⚫️ Украиналикларга бепул ош тарқатган Сардор Ҳакимов ҳалоқ бўлди

❗️Украинанинг Чугуев шаҳрида ҳалок бўлган ўзбекистонлик 36 яшар Сардор Ҳакимовнинг дафн маросими бўлиб ўтди. Жанозага Сардорнинг акаси Мансур Ҳакимов бош-қош бўлди. Онаси эса ўғли билан видео орқали видолашди. Асли Ўзбекистоннинг Андижон вилояти Асака шаҳрида туғилган 36 ёшли Сардор Ҳакимовни Чугуевда танимайдиган одам йўқ. Россия Украина ҳудудида ҳарбий операцияларни бошлаганидан сўнг ака-ука ўз оилаларини Ўзбекистонга жўнатиб, хайрия ишларини бошлаб юборишган - Чугуев аҳлига текинга ош тарқатиш билан шуғулланган эди. 25 июль куни рус қўшини томонидан Чугуев шаҳрига 12та ракета улоқтирилди. Ракеталардан бири Сардор ва унинг гуруҳидаги кўнгиллилар яширинган Маданият марказини вайрон қилди. Ҳужум оқибатида Сардор ва яна икки кўнгилли ҳалок бўлди. 👉 @OzodlikNews лавҳаси
Back to Top