Эргашева Мафтуна Аҳрор кизи
Lazo Asdf:
Қалб кўзи (Қуръон мусобақасида биринчи ўринни эгаллаган кўзи ожиз синглимизга бағишланади)
Сенга ҳидоятин тутмиш Худойим,
Оятин жойламиш қорачиқларга.
Ибратга айландинг тоабад, доим,
Қуръон ўқимаган кўз очиқларга.
Қалб кўзи ҳаммадан нурафшон, тўкин,
Бугун бор кўнгиллар сенга асирлар.
Қиёмат кунида кўз очган чоғинг,
Шу кўзни яшнатсин Қуръоний нурлар.
Кўзларингга Калом энг асил малҳам,
Аммо бир нарсадан титранар кўнглим:
Қиёмат тонгида бизга жуда ҳам
Катта ҳужжат бўлиб кетяпсан, синглим!
Хайрулла Ҳамидов
Манба: