Шеригинг ола қарға бўлса…
Шеригинг ола қарға бўлса…
Халқимизда “дўстинг кимлигини айтсанг, сенинг кимлигингни айтаман” деган гап бор. Шунга кўра, фарзандларимизнинг кимлар билан юргани, жўралари ва дўстлари кимлар эканига қизиқамиз. Яхшиларнинг фарзандини улфат тутса, қувонамиз, аксинча бўлса хавотирланамиз. Аммо бутун бошли юртимиз раҳбарларининг дўстлари-ю душманларига аралашмоқни бизнинг ишимиз эмасдек бепарво бўламиз. Келинг, шу юртнинг оталари сифатида бунга ҳам бир оиладек қараб, мулоҳаза қилиб кўрайлик. Нима дейсиз? Қўрқманг, бу шунчаки мулоҳаза, холос.
Раҳбарларимиз ишига аралашмаслигимиз учун омма халқни қасддан ўралаштириб қўйган газ, бензин, сув, маош, солиқлар, йўл, кўприк каби “арзимас” муаммоларни четга суриб, боболаримиздек дўппини ерга қўйиб ўйлаб кўрсак, аҳволимиз анча чатоққа ўхшайди. Қайсидир биримизнинг фарзандларимиз юртга бошлиқ бўлиб олиб, ёнларига бош&