Хуснбузар касалликми ёки нормал холатми?

Угри (хуснбузар) – бу тери қопламаси касаллиги бўлиб, теридаги ёғ безлари тешикларини чанг ва тер билан беркилиб қолиб, димланиши натижасида келиб чиқади. 65 % одамлар 15-23 ёшида хуснбузар тошишидан азият чекади. Уларнинг кўпчилигида бу вақт ўтиши билан ўзи ўтиб кетади, баъзиларда эса жиддий даволашни талаб этади. Авваллари хуснбузарни касаллик эмас, балки гормонал ўзгаришлар пайтида юз берадиган вақтинчалик белги, 25 ёшда ўтиб кетади деб ҳисоблашар эди. Лекин охирги йилларда бу қарашлар ўзгарди. Чунки хунбузарни жиддий даволанишни талаб этадиган шакллари ҳам кўп учраяпти ва баъзида жиддий асоратларга ҳам олиб келиши мумкин. Ундан ташқари угри ёши каттароқларда ҳам кузатиляпти. Касаллик симптомлари Касаллик теридаги ёғ безлари тешикчалари беркилиб қолиб, ичидаги ажралмаси димланиб қолиши кўринишида кузатилиши мумкин. Бунда ташқаридан қора нуқта (комедон) кўринишида бўлади. Комедон устидаги қора “шляпа” тешикка чанг ва кирлар тушиши натижасида пайдо бўлади. Шунингдек терида оқ угрилар ҳам бўлиши мумкин
Back to Top