КУЧЛИ РУҚИЯ-2. ЖИН, СEҲРУ ЖОДУ, КЎЗ ТEГИШИ ВА НАЗАРГА ҚАРШИ Мишари Рашид Афаси. #Ruqiya #Afasy.
Руқя луғатда хастага ўқиладиган дуоларга айтилади. Истилоҳда эса Аллоҳ таолога дуо қилиш билан шифо талаб этмоқдир. Уни Қуръони карим ва Ҳадиси шарифларда келган шаръий лафзларни ишлатиб қилинади. “Қуръоний руқя“лар Пайғамбар алайҳиссалом ва саҳобаи киромлар ўқиб-дам солиб юриган оятлардир. “Қуръоний руқя“лар бир қанча оятлар бўлиб, улардан бири ҳақида қуйидаги ҳадиси шарифда хабар берилган:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени Рамазон закоти (Фитр садақаси)ни сақлаб, қўриқлаб туришга вакил қилдилар. Қўриқлаб турсам, кечаси биттаси келиб, озиқ-овқатлардан ҳовучлаб ола бошлади. Шунда уни ушлаб олдим-да: “Қасамки, (эрта билан) сен ўғрини Расулуллоҳнинг олдиларига олиб бораман (ва У Зот нима десалар, шуни қиламан)”, дедим. У эса: “Мен шунга муҳтожман, оилам, бола-чақам бор, жуда эҳтиёжманд (қашшоқ)ман”, деди. “Ҳа майли, ундай бўлса“ деб қўйиб юбордим. Шундай қилиб, тонг-саҳарда Расулуллоҳнинг ҳузурларига бордим. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Абу Ҳурайра, кеча тунда асиринг нима қилди?”, дедилар. “Ё Расулуллоҳ, у менга жуда муҳтожлиги ва серфарзандлигини арзиҳол қилди. Шунда раҳмим келиб, қўйиб юбордим”, – дедим. У зот: “Ҳа, у сени алдабди-ку, майли, ҳали у яна қайтиб келади”, дедилар. Мен уни пойладим. Дарҳақиқат, Расулуллоҳ айтганларидек келди ва озиқ-овқатлардан ҳовучлаб ола бошлади. Шунда уни ушлаб олдим-да: “Қасамки, (эрта билан) сен ўғрини Расулуллоҳнинг олдиларига олиб бораман (ва У зот нима десалар, шуни қиламан)”, дедим. У эса: “Қўйиб юбор. Мен шунга муҳтожман, оилам, бола-чақам бор, энди қайтиб келмайман”, деди. Мен яна раҳмим келиб, қўйиб юбордим. Мен яна саҳар пайтида Расулуллоҳнинг ҳузурларига бордим. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Абу Ҳурайра, кеча тунда асиринг нима қилди”, дедилар. “Ё Расулуллоҳ, у менга жуда муҳтожлиги ва серфарзандлигини арзиҳол қилди. Шунда раҳмим келиб, қўйиб юбордим”, – дедим. У зот: “Ха, у сени алдабди-ку, майли, ҳали у яна қайтиб келади”, дедилар. Мен уни учинчи кеча ҳам пойладим. Дарҳақиқат, Расулуллоҳ айтганларидек келди ва озиқ-овқатлардан ҳовучлаб ола бошлади. Шунда уни ушлаб олдим-да: “Қасамки, (эрта билан) сен ўғрини Расулуллоҳнинг олдиларига олиб бораман (ва У зот нима десалар, шуни қиламан). Мана энди бу учинчиси охиргиси. Сен ўзингча ҳар сафар қайтиб келмайман деб, яна келаверар экансан”, дедим. У эса: “Мени қўйиб юбор. Мен сенга бир неча сўзларни ўргатиб қўяман. Улар сабабли Аллоҳ сенга манфаат берур”, деди. Мен: “Нима экан у ўргатадиган сўзларинг”, дедим. Шунда у: “Тўшагингга ётган вақтингда “Оятал-курсийни”, ўқи: “Аллоҳу ла илаҳа илла ҳувал ҳайюл қайюм…” ни то оятни охиригача ўқигин. Шундай қилсанг, тонггача сени устингдан Аллоҳ таоло томонидан (тайинланган) бир қўриқчи-сақловчи узилмайди ва сенга ҳаргиз шайтон яқинлаша олмайди”, деди. Шунда мен уни қўйиб юбордим ва яна саҳар пайтида Расулуллоҳнинг ҳузурларига бордим. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Абу Ҳурайра, кеча тунда асиринг нима қилди?”, дедилар. “Ё Расулуллоҳ, у менга Аллоҳ менга улар билан манфаат берадиган бир неча сўзларни ўргатиб қўйишини” айтди. Шунда мен уни қўйиб юбордим”, – дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Нима экан у ўргатадиган сўзлари?”, дедилар. Мен унинг (ўғри, асиримнинг): “Тўшагингга ётган вақтингда “Оятал-курсийни“, ўқи: “Аллоҳу ла илаҳа илла ҳувал ҳайюл қайюм…” ни то оятни охиригача ўқигин. Шундай қилсанг, тонггача сени устингдан Аллоҳ таоло томонидан (тайинланган) бир сақловчи, қўриқловчи узилмайди ва сенга ҳаргиз шайтон яқинлаша олмайди”, деганини айтдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳа, бу сафар сенга тўғри гапирибди. Ўзи у доимо алдайдиган ёлғончи”, дедилар-да: “Эй Абу Ҳурайра, сен ўзи уч кечадан буён ким билан гаплашаётганингни биласанми”, дедилар. Мен: “Йўқ”, дедим. Шунда У зот алайҳисалоту вассалом: “У шайтон эди”, дедилар. (Имом Бухорий ривояти).
Аллоҳ янада билгувчироқ.
Мубашшир Аҳмад
Manba: .
1 view
118
28
5 months ago 00:19:18 1
MT 2 Mana sizga ajoyib Minitraktor yig’ishni 4-qismi Минитрактор своими руками
1 year ago 01:13:12 1
КУЧЛИ РУҚИЯ-2. ЖИН, СEҲРУ ЖОДУ, КЎЗ ТEГИШИ ВА НАЗАРГА ҚАРШИ Мишари Рашид Афаси. #Ruqiya #Afasy.