#ШЕЪРИЯТ Vasiyat (Mahbubiy) Abror Muxtor Aliy
Abror Muxtor Aliy | Mahbubiy - Vasiyat
ВАСИЯТ
Унутма, ўтажак золим даврони,
Сабр этмоқни билажаксан...
Тушундинг?!
Ор эмас йеқилса йигит карвони,
Ҳақ учун тик туражаксан...
Тушундинг?!
Чекиниш йўқ қуёш ғарбдан чиққунча,
Иймондан сипқоргин қалбга сиққунча,
Ҳақ йўлда ботилни тамом йиққунча,
Керак бўлса ўлажаксан...
Тушундинг?!
Енгилмас мусулмон кучли иймони,
Ҳақиқат мана шу, йўқдир гумони,
Келса золимларнинг ҳисоб замони,
Уддасидан чиқажаксан...
Тушундинг?!
Йўлимиз ҳар замон Аллоҳ йўлидир,
Бу йўлда собитлар ўғил боладир,
Ҳақ мазлумнинг энг муқаддас молидир,
Бермасалар олажаксан...
Тушундинг?!
Етимнинг дуоси ижобат ахир,
Ким уни йиғлатса йиғлайди охир,
Миллатни сотганни ушлаб бирма-бир -
Мўрдасига солажаксан...
Тушундинг?!
Лоқайдлик бедаво, разил иллатдир,
Қўрқоқлик ундан ҳам баттар зиллатдир,
Адолат нақадар гўзал неъматдир,
Адолатли бўлажаксан...
Тушундинг?!
Хоинга қўшилма, ҳасад оғир дард,
Йиғласанг йиғла лек мужодала шарт,
Нариги дунё бор, унутма албат,
Ўша Кунда кулажаксан...
Тушундинг?!
Ўша Кунда кулажаксан...
Тушундинг?!
©️ Маҳбубий
#abrormuxtoraliy #mahbubiy #vasiyat #islom #iymon