Ютуқ Гиннесс рекордлари китобига киритилди.
Ўзбекистонда “эбру” техникаси ёрдамида яратилган Ўзбекистон Республикаси герби тасвири пайдо бўлди.
Ноёб расмнинг умумий ҳажми 18 м² ни ташкил қилади.
Муаллиф туркиялик рассом Аҳмад Чоктан бўлди. Қизиғи, “эбру” услубидаги аввалги рекорд ҳам унга тегишли. Рекорд, 2009 йилда ўрнатилган эли ва унда тасвир 16,5 м² ўлчамдаги қоғозга кўчириб ўтказилган.
“Эбру” техникаси ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида пайдо бўлган деб ҳисобланади, аммо Туркияда жуда машҳур бўлган.
“Эбру” рассоми учун ижод майдони сувдир. У унга махсус бўёқларни қўллайди, нақшлар чизади, сўнгра тасвирни қоғоз, ёғоч ва бошқа сиртларга кўчириб ўтказади.