«Саййидул муқтадо» шиори остида илмий-маърифий анжуман (1-бўлим)
Биз учун Исломни ихтиёр этиб, мусулмон қилган, ҳақ йўлга ҳидоят қилган, ҳабибининг таваллудини Рабиъул аввал ойига тақдир қилиб, бу ойни мукаррам қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!
Роббидан қабул қилиб олган илоҳий пайғомни умматига омонат ила етказган ва унга амал қилишда шахсий намуна бўлган оламларга раҳмат пайғамбарими, тарбиячимиз ва ҳидоятчимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду салавотлар бўлсин!
Ислом.уз портали ҳамда «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти бутун дунё мусулмонларини кириб келган мавлид ойи билан муборакбод этади. Бу ой барча мусулмон мамлакатлари қатори, юртимизда ҳам алоҳида эътибор ва катта хурсандчилик билан кутиб олинади. Бу ойда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту дурудлар бошu