Тошкентда WBC Бутунжаҳон бокс кенгаши конвенцияси финал босқичи доирасида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди.
Жаҳоннинг 8 давлатидан келган спортчилар WBC Central Asia камари учун кураш олиб боришди.
Унда Ўзбекистонни 7 нафар спортчи ҳимоя қилди. Профессионал боксда дебют қилган Абдумалик Халоков, шунингдек, ўсмирлар ўртасида ярим ўрта вазнда WBC камарини ҳимоя қилган Мужибилло Турсунов, Қудратилло Абдуқаҳҳоров, Миразиз Мирзахалилов, Анвар Туропов, Сухробжон Қаюмов ва Баҳодир Жалоловлар.
Энг кутилган жанг Баҳодир Жалолов ва Жанубий Африка вакили Крис Томпсон ўртасидаги жанг бўлди. Жанг 10 раундга мўлжалланган эди, бироқ биринчи раунддаёқ якунланди. Кетма-кет кучли зарбалар бериб, Жалолов рақибини қаттиқ нокаутга учратди.
Кечанинг машҳур меҳмонлари орасида Майк Тайсон ва Эвандер Холифилд ҳам бор эди.