Xurshid Davron. Shoirning onasi - Mahliyo Askaraliyeva o’qigan
Хуршид Давроннинг шундай дардли шеърлари борки, уларни ўқиганда тамоғингга йиғи тиқилиб келади. Ана шундай шеърлардан бири «Шоирнинг онаси»дир. Мен бу шеърни ён дафтаримга ёзиб қўйганман. Баъзан онамни эсласам, бирдан шеърни ўқигим келиб қолади, ўқийману дардларим равшанлашади ( Доктор Зуннур Исмоил суҳбатидан).
Хуршид Даврон
ШОИРНИНГ ОНАСИ
Она келиб олис қишлоқдан
Ўғли билан яшай бошлади
Ва дастурхон ёзилган чоқда
Ширмой ноннинг четин тишлади.
Ювиб берди бир бозор кирни,
Сувлар қуйди сўлган гулларга.
Неваралар боғчадан қайтгач,
Эртак айтиб берди уларга.
Аммо, тунлар, хона бурчида
Суйган ўғли пичир-пичирлаб
Шеър ёзган пайт тутун ичида
Ўтирарди юрак ҳовучлаб,
Ўтирарди хавотир билан,
Қўрқар эди нафас олишга.
Хуррак тортиб қўймайин дея
Бош қўярди тонгда болишга.
Аммо бир кун мазаси қочиб,
Кўз