Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ
Тавҳидга даъват қилишдан тўсувчилар ҳақида
Манба:
Ушбу видеода фазилатли шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ Ихвонул Муслимийн жамоатининг асоси бўлган эътиқод: «Иттифоқ қилган нарсаларимизда ҳамкорлик қиламиз. Ихтилофли масалаларда бир-биримизнинг узримизни қабул қиламиз» деган қоидани рад қиладилар. Улар ушбу қоидани Олтин Қоида деб номлашади. Шайх ҳафизаҳуллоҳ эса уни тоғутий қоида эканини айтадилар. Ушбу эътиқодга кўра ихвонлар бирор мақсадда, яъни ҳукуматни қўлга киритишлик мақсадида бирор тоифа билан жамланишса, уларнинг хатоларига сукут қилишади, ҳатто ақидавий масалада ҳам. Шунинг учун улар сафида қабрга сиғинувчини ҳам, ашъарийни ҳам, сўфийни ҳам. хаворижни ҳам, рофизий-шиани ҳам топишингиз мумкин. Шундай бўлсада улар ораларида тарқоқлик юзага келмасин деб сафдошларида улкан залолатни кўрсаларда, бу борада сукут қиладилар. Бу эса аҳли сунна вал жамоа манҳажига тескари бўлган ишдир.
Аҳли сунна вал