Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни бу йил 3-маротаба Бухоро вилоятида ҳам намунали ташкил этилди.

Тадбир давомида турли кўнгилсиз воқеалар, жиноят ва ҳуқуқузарликлар, йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида эрта тонгдан ички ишлар ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари байрам бўлиб ўтадиган ҳудудларга бириктириб чиқилди. Ҳар бир павильон, автотураргоҳ, миллий ўйинлар ўтадиган жойларда ходимлар зийраклик билан хизмат олиб боришди. Тадбирнинг тинч ва осойишта ўтиши таъминланди.
Back to Top