Сергей Лавровнинг Такер Карлсон билан интервьюсидан асосий баёнотлари
▪️Россия вазиятни янада оғирлаштиришни истамайди ва “Орешник“ синови орқали АҚШга йўллаган ишорани жиддий қабул қилинганига умид қилади;
▪️Россия “Орешник“ни синовдан ўтказиб, Ғарбга ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун ҳамма нарсага тайёрлигини билдирмоқчи бўлди;
▪️АҚШ “Орешник“ учирилишини олдиндан билган ва бу синовда жиддий хавф кўрмаган;
▪️Москва Ғарбнинг Россияга “стратегик мағлубият“ етказишига йўл қўймаслик учун барча чораларни кўришга тайёр;
▪️Ядровий зарбалар алмашинуви ҳақида гапириш – ҳалокатга чақирув. Россия бундай ҳолатга йўл қўймоқчи эмас;
▪️Россия АҚШ билан урушни истамайди, уруш ядровий тусга эга бўлиши мумкин. Москва учун асосий мақсад – унинг олдини олиш;
▪️Агар Ғарб ва Киев Минск келишувларига амал қилганида, Россия махсус ҳарбий операцияни бошламас эди;
▪️Россия украинларни душман сифатида кўрмайди. Улар россияликлар учун ака-ука ва опа-сингилдир;
▪️Трамп кучли шахс. У ишларини кечиктирмайди, суҳбатда дўстона, лекин бу уни Россия тарафдори қилади дегани эмас;
▪️АҚШ, Буюк Британия ва бошқа давлатлар Суриядаги баъзи исломчи гуруҳларни қўллаб-қувватлаётгани ҳақида очиқ маълумотлар бор. Бу жуда мураккаб ўйин.