Алишер Навоий ғазали

409 Юзунгни кўрдум, эмди кўзларимни боғла, эй қотил, Ки ногаҳ бўлмағайлар ўзга юзни кўргали мойил. Китоб авроқидек бўлғай мусаттаҳ қолмайин даври Ғамим тошиға бўлса бир нафас тўқуз фалак ҳомил. Мени бедилнинг оҳин ўкмаким, оламни куйдурди, Ҳануз эрмас кўнгулнинг шуъласи бу ўт аро дохил. Танимда кул эмас гулхан нишони телбаликдинким, Кул ўлдум ўртаниб ишқинг ўтидин, лек сен ғофил. Лабинг шавқи кўнгулдин халқ таън айлаб қачон кетсун, Сабодин ғунчанинг ҳаргиз бўлурму ҳумрати зойил? Недур ой сафҳаси
Back to Top