Факт ва Фикр,Узбекистон Сайлов Кодексидаги хийлалар хакида Özbekiston Saylov Kodeksidagi hiylalar.

Fakt va Fikr 11,5 тыс. подписчиков Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, нега биз 30 йилдан бери парламентда ва ҳукуматда бизнинг манфаатларимизни ҳимоя қиладиган, ўзимиз истаган депутат ҳамда президентни сайлай олмаяпмиз? Кўпчилик: “Энди Каримовнинг диктатураси бунга йўл қўймаган-да! Ҳозир ҳам бунга ҳукумат айбдор” – дейди. Албатта, бу тўғри жавоб, асосли фикр. Лекин 30 йилдан бери тепадан тиқиштирилган номзодларни мажбуран сайлаб юрганимизга қонунлар ҳам сабабчи. Ўзбек халқини ўзи истаган одамларни сайлай олмайдиган мақомга туширишда, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Сайлов Кодексининг ҳам улуши бор.
Back to Top