Сиз излаган қироат - Воқеа сураси - Муҳаммад Ал-Муқит

Воқеа сурасини фазилатлари ҳақида қисқача маълумот: Воқеа сураси : 1. Росулуллоҳ Саллоллоҳу аълайҳи васалламни муборак сочларини оқартирган сура. 2. Ким бу сурани ҳар кеча ўқиса ризқи кенг бўлишлиги ҳақида. Абдуллоҳ ибн Аббос ривоят қилинган ҳадиснинг мазмунида: Абу Бакр розиаллоҳу аънҳу бир куни Пайғамбаримиз Саллоллоҳу аълайҳи васалламга: Ё Росулуллоҳ мен сизни қариган ҳолатда ва сочларингиз оқарган ҳолатда кўрмоқдаман деди. Шунда Росулуллоҳ Саллоллоҳу аълайҳи васаллам айтдилар: Мени Ҳуд сураси, Воқеа сураси, Мурсалат сураси ва “Амма ятаса ъалун“ - суралари қаритди дедилар. Чунки бу сураларда оҳират аъзобидан қўрқитадиган оятлар, мазмунлар келган. Ва жаннатни сифатлар жуда кўп ўринда зикр қилинган.
Back to Top