Дуо вақти
ДУО ВАҚТИ
Чорасизлик Аллоҳдан бир ишорат.
Дуо вақтини айтгучи башорат.
Юзинг сўлса, кўзингнинг ёши келса,
Дегил: “Раббим соғинган бўлса шояд“.
Бошинг саждага қўй, сидқингла сўргин,
“Агар сўрсанг, берурман“, дейди оят.
Сени тинглашни хоҳлабдику раббинг,
Саҳарда туру, дардинг қил ривоят!
Кел эй Абдулбосит, ғафлатни тарк эт,
Тила ихлосни бут қилгил бағоят.
Бу гапни дейдилар ҳазрати Румий,
Ўқиганларни Ҳақ қилсин ҳидоят.
“Қалам“ учун Абдулбосит Офтобхон,
Химия фанлари номзоди, Ўзбекистон.