⛈ 23 июлда кучли ёмғир сабабли Бзугу дарёси қирғоқларидан тошиб, Сочини сув босди

🌊 Сув оқимлари машиналарни оқизиб кетди, ертўлаларни сув босди. Электр подстанцияларига сув кириши натижасида шаҳарнинг катта қисми электрсиз қолди. Тошқин натижасида бир аёл вафот этганлиги хабар берилмоқда. Тергов қўмитаси бу ҳолатни аниқлаштирмоқда. 23 июлга ўтар кечаси бошланган ёмғир эрталабгача кучли шамол билан давом этди. Метеорологлар бундай кучли шамолнинг иккинчи тўлқини бўлиши мумкинлиги хусусида огоҳлантиримоқдалар. Ҳозир шаҳарда тошқин ва шамол оқибатлари бартараф қилинмоқда.
Back to Top