Россия кемаси Эрон сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқди - видео
Россия Эрон учун қурилган масофадан зондлаш сунъий йўлдошини орбитага чиқарди, деб хабар берди “Роскосмос”.
⠀
Россиянинг “Союз-2.1б” ракетаси ва Байқўнғир космодромидан учирилган “Фрегат” блоки ёрдамида Ерни масофадан туриб зондлаш учун мўлжалланган Эрон “Хайём” космик аппартини орбитасига муваффақиятли олиб чиқилди.
⠀
Эрон сунъий йўлдоши ва Россиянинг 16 та кичик космик аппарати бўлган “Союз“ Москва вақти билан соат 08:52да Байқўнғирдан учирилди.
⠀
Бир неча дақиқадан сўнг ракета паст Ер орбитасига чиқди, кейин “Фрегат” воситаларни мақсадли орбиталарга етказди.
⠀
Эрон сунъий ёълдоши билан биргаликда CubeSX-HSE-2, “Монитор-1“, UTMN, CYCLOPS, Siren, “КАИ-1“, “Кузбасс-300“, Skoltech-B1, Skoltech-B2, Polytech Universe-1, Polytech Universe-2, Vizard, “Геоскан-Эдельвейс“, MIET-AIS, ИСОИ ва ReshUCube аппаратлар етказилди.
⠀
Бу сунъий йўлдошлар Россиянинг етакчи олийгоҳлари, компаниялари ва нотижорат ташкилотлари томонидан яратилган.
⠀
Роскосмос бош директори Юрий Борисов бу парвоз Россия-Эрон ҳамкорлигидаги муҳим босқич деб атади. Унинг сўзларига кўра, масофадан зондлаш сунъий йўлдошининг учирилиши каттароқ лойиҳаларни амалга оширишга замин яратади.
86 views
2120
904
11 months ago 00:15:40 1
Футхакер VS Олейник! ЭПИЧНЫЙ БАТТЛ - панна, фристайл, удары
3 years ago 00:04:17 2
MotoGP Classics ↩ Motogp World Champion 1948 - Retro Road Racing